Линклар

Шошилинч хабар
02 август 2025, Тошкент вақти: 02:33

"Агар чақалоқ гапира олганида, бақирган бўларди”: Ғазода очликка юз тутган болалар


Ғазодаги чақалоқлар. Иллюстратив сурат
Ғазодаги чақалоқлар. Иллюстратив сурат

Ғазо соҳилидаги вақтинчалик чодирда уч ойлик Мунтаҳанинг бувиси нўҳатни майда-майда қилиб ёриб, бўтқа ҳолига келтиради — шу тарзда чақалоқни озиқлантиришга ҳаракат қилади. У бўтқа чақалоқнинг қорнини оғритишини ва у йиғлашини билади, аммо гўдакни очликдан сақлаб қолиш учун шошилинч чора кўришга мажбур.

"Агар чақалоқ гапира олганида эди, бизга бақирар эди, 'ошқозонимга нима қиляпсизлар?' деб," дейди унинг аммаси Абир Ҳамуда. Бувиси шприц орқали пастани оғзига қуйганда Мунтаҳа оғриқдан юзини буриштирди. Мунтаҳанинг оиласи — Ғазода чақалоқлар, айниқса, олти ойга етмаган болаларнинг қорнини тўйғазиш учун фавқулодда чораларга қўл ураётган кўплаб оилалардан бири.

Ёрдам етишмаслиги туфайли чақалоқлар учун махсус аралашмалар деярли йўқ. Аёллар кўпинча ўзи камқонлик туфайли эмизишга қодир эмас, бошқалар эса болаларидан айрилган; кўчиш, жароҳат ёки Мунтаҳанинг ҳолатида — онасининг вафоти сабаб.

Оила аъзоларининг айтишича, чақалоқнинг онаси ҳомиладор пайтида ўққа учраган, ҳушсиз ҳолда шифохонада вақтидан олдин кўзи ёриган ва бир неча ҳафтадан кейин вафот этган. 27 апрелда, Мунтаҳа туғилганидан тўрт кун ўтгач, "Шифо" шифохонаси директори ҳодиса ҳақида Facebook’да пост қолдирди.

"Мен чақалоқнинг тақдиридан қаттиқ хавотирдаман", — дейди бувиси Нема Ҳамуда. "Уни онасининг номи билан Мунтаҳа деб атадик… у омон қолиши ва узоқ яшашини истаймиз, лекин жуда қўрқяпмиз, ҳар куни болалар ва катталар очликдан ҳалок бўляпти".

Оиласининг сўзларига кўра, Мунтаҳа ҳозирда тахминан 3,5 кг вазнга эга — бу туғилгандан уч ой ўтган чақалоқ учун нормал вазннинг ярмидан кам. У овқатдан кейин қусиш ва ич кетиши каби ошқозон муаммоларидан азият чекмоқда.

Соғлиқни сақлаш масъуллари, ёрдам ташкилотлари ва Ғазолик оилаларнинг Reuters'га маълум қилишича, кўплаб оилалар чақалоқларни қайнатилган сувдаги гиёҳлар, ўтлар ва чой билан ёки нон ё-да кунжутни ёриб, майдалаб боқишга мажбур бўлмоқда. Гуманитар ташкилотлар ҳатто ота-оналар баргларни қайнатиб ичириши, ҳайвонлар учун мўлжалланган емни ейиши, ҳатто қумни унга айлантириб фойдаланаётган ҳолатлар ҳақида хабар беришган.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, болаларга жуда эрта ёшда қаттиқ озуқа бериш — овқат ҳазмини бузиши, ошқозон муаммоларини келтириб чиқариши ва ҳатто бўғилиш хавфини туғдириши мумкин.

— Бу овқат етишмаслигини тўлдириш учун умидсиз ҳаракатдир, — дейди UNICEF вакили Салим Овайс. — Она эмизиш имконига эга бўлмаса ёки махсус аралашмаларга эга бўлмаса, ота-оналар нўҳат, нон, гуруч — қўлига тушган ҳар қандай нарсани боласига беришга мажбур бўлмоқда… лекин бу бола саломатлиги учун жуда катта хавф, чунки бундай маҳсулотлар чақалоқлар учун мўлжалланмаган.

Уруш анатомияси: Араб-Исроил урушлари, Исроил-Фаластин зиддияти тарихи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:23 0:00

ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ СУТСИЗ СУТ ИДИШИ

Ғазодаги кескин гуманитар инқироз оқибатида дунёдаги очарчиликни кузатувчи етакчи ташкилот сешанба куни қатъий огоҳлантириш билан чиқди: унга кўра, Ғазода энг ёмон сценарий — очарчилик реал равишда юз бермоқда ва кенг қамровли ҳалокатнинг олдини олиш учун зудлик билан чоралар кўриш зарур. Очликдан устихони ёпишиб қолган фаластинлик болаларнинг тасвирлари дунёни ларзага солди.

Ғазо соғлиқни сақлаш идоралари очликдан ўлаётганлар сони ошиб бораётганини хабар қилмоқда. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, 154 киши ҳалок бўлган, шулардан 89 нафари болалар. Уларнинг кўпчилиги охирги ҳафталарда вафот этган.

Ғазодаги фожиа халқаро эътирозларга сабаб бўлаётган бир пайтда, Исроил ўтган дам олиш кунлари ёрдам етказишни енгиллаштириш чораларини эълон қилди. Бироқ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури сешанба куни ҳануз етарли ёрдам етказиш учун зарур рухсатномаларни ололмаётганини маълум қилди.

Исроил ва АҚШ ХАМАСни ёрдамни ўғирлашда айблаяпти — буни ХАМАС рад этмоқда — ва БМТни назоратсизликда айблаяпти. БМТ эса ХАМАС ёрдамни жуда катта миқёсда олиб кетганига оид далил кўрмаганини айтмоқда. ХАМАС эса, аксинча, Исроилни аҳолини қасддан оч қолдириш ва ёрдамни қурол сифатида ишлатишда айблаяпти — буни Исроил рад этади.

Инсонпарварлик ташкилотларига кўра, Ғазода чақалоқлар учун мўлжалланган махсус аралашмалар деярли қолмаган. Бозорда борларининг нархи 100 доллардан юқори — бу Мунтаҳа каби оилалар учун мутлақо сотиб олиб бўлмайдиган нарх. Унинг отаси уруш бошланганидан бери ишсиз — фалафель дўкони ёпилган, оила эса уй-жойидан ҳайдалган.

Ғазо марказидаги Дайр ал-Балаҳ шаҳрида жойлашган «Ал-Ақсо шаҳидлари» шифохонасининг педиатрия бўлимида ҳам чақалоқлар учун аралашмалар захираси деярли тугаган.

Бир она, Азхар Имод (31 ёшда), тўрт ойлик боласи Журий учун сут ўрнида тахини (кунжут пастаси)ни сув билан аралаштириб, сут идишчасига қуйиб берганини кўрсатди.

— Буни сутнинг ўрнида беряпман, лекин у ичмайди, — дейди у.

— Унга шунингдек анис, зира каби ҳар хил гиёҳларни сувга аралаштириб бераман, — дейди у хавотир билан, — лекин бундан бола фақат касал бўляпти.

Шифохонадаги тиббиёт ходимлари эса болаларни хавфсиз овқатлантириш имкони бўлмаётгани учун ўзларини кучсиз ҳис қилмоқда.

— Ҳозир болаларга фақат сув ёки қаттиқ дуккакли маҳсулотлар ёриб бериляпти, бу эса улар учун жуда зарарли, — дейди шифокор Ҳалил Дақрон.

— Агар очлик шундай давом этса… 3–4 кун ичида бола сут ололмаса, у ҳалок бўлади, — деб огоҳлантиради у.

Форум

XS
SM
MD
LG